Россия мудофаа вазирлиги икки нафар россиялик ҳарбий ИШИД жангарилари томонидан асирга олинганини рад этди, деб ёзади «ТАСС» ҳарбий идорага таяниб.
Аввалроқ ОАВларда ИШИД асирга олинган икки россиялик ҳарбий акс этган видеони эълон қилгани ҳақида ахборот пайдо бўлган эди.
«Суриянинг Дайр-аз-Зор ёки бошқа вилоятларида Россия қуролли кучлари ҳарбийлари асирга олиниши ёки талафот кўрилиши билан боғлиқ ҳеч қандай ҳодисалар бўлгани йўқ. Россия қуролли кучларининг Суриядаги барча ҳарбий хизматчилари қўйилган вазифаларни адо қилмоқда», — дейишди идорадагилар.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)