• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Лас-Вегасда 59 кишини ўлдирган Стивен Пэддок ким ўзи? Унинг қурбонлари-чи?

    Невадалик пенсионер Стивен Пэддок 2 октябрь куни Лас-Вегасдаги кантри-фестиваль меҳмонларига қарата ўт очди. 59 киши ҳалок бўлди; бу АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий қотилликдир. Ўзига тўқ ва кантри мусиқа ихлосманди бўлган Пэддокнинг ёнидан 23 та қурол ва кўп миқдорда патронлар топилган. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди, бироқ Федерал тергов бюроси (ФТБ) Пэддокнинг диний ақидапарастлар билан алоқадорлигига ишонмаяпти. Meduza нашри Лас-Вегасдаги 59 кишининг қотили ва унинг қурбонлари ҳақидаги бор маълумотларни бир саҳифага жамлади.

    Қотил

    Фото: Meduza

    Стивен Пэддок 1953 йилда туғилган, икки укаси бор. Пэддокнинг отаси Бенжамин оила билан бирга яшамаган — 1961 йили бир неча банкни ўмаргани учун 20 йилга қамалган, сўнг қамоқдан қочиб, Орегонда яширинган. 1970 йиллар охирида у яна қўлга олинган. 1998 йили вафот этган. Пэддокнинг онаси ўғиллари ҳали бола вақтида уларнинг отаси қамоқда ўтирганини айтмай, «отанг ўлган», деб айтган.

    Стивен коллежни тамомлаб, 1980 йилларда Lockheed Martin компаниясида ҳисобчи бўлиб ишлаган, сўнг кўчмас мулк билан шуғулланиб, яхшигина бойлик орттирган. The Washington Post’нинг ёзишича, қариндошлари унинг бойлигини икки миллион долларга баҳолаган. Пэддок ўз яшаш жойини тез-тез ўзгартириб турган, 2016 йилда Невадага кўчиб келган. У кўпинча асосан пенсионерлар яшайдиган кичик шаҳарлардан кўчмас мулк сотиб олиб, сўнг уларни пуллаган.

    Пэддок Невададаги уйида кўп ҳам бўлавермаган: қариндошлари ва танишларининг сўзларига кўра, у профессионал казино ўйинчиси эди ва ҳафталаб казинолар ҳузуридаги меҳмонхоналарда яшаган. Укаси Эрик Пэддокнинг сўзларига кўра, бир сафар Стивен кетма-кет тўрт ой шундай меҳмонхонада яшаган. Ака-укаларнинг ўзаро муносабати яхши эди ва улар вақти-вақти билан кўришиб, отамлашиб турган: 2016 йили Эрик акасининг Невададаги Мескит шаҳарчасига кўчиб ўтишига ёрдам берган. Улар сўнгги бор 2017 йил сентябри бошида гаплашган — ўшанда Стивен онасининг аҳволи ҳақида сўраган. 89 ёшли аёл Флоридада, яқинда тўфондан зарар кўрган ҳудудда истиқомат қилади; Стивен онасининг аҳволи билан қизиқиб, унга совға юборган.

    Стивен Пэддокнинг Мескит (Невада) шаҳарчасидаги уйи.

    Стивен Пэддокнинг Мескит (Невада) шаҳарчасидаги уйи.
    2017 йил, 2 октябрь. Фото: Meduza

    Эрик Пэддокнинг сўзларига кўра, Стивен якка ўзи яшаган, икки марта оила қурганига қарамай, унинг фарзандлари йўқ эди. Азарт ўйинларни профессионал даражада ўйнаган, катта ставка билан пул тиккан, ҳатто бир сафар автомобиль ютиб олган. Эрикнинг айтишича, Стивен пулга амалий жиҳатдан ёндашарди, у қиммат бўлмаган либослар кияр ва ўз бойлигини кўз-кўз қилмасди. На қариндошлари, на танишлари ва қўнишлари Стивенни тажовузкор одам деб айта олади; у ҳеч қачон сиёсий қарашларини ошкор қилмаган, ўзини ўзига яраша қизиқишлари бор инсон сифатида хотиржам тутар, ҳеч кимга халал бермас ва ҳеч кимни безовта қилмас эди. Бирор бир қуролга қизиқиши борлигини ҳам, ҳар ҳолда, ошкора билдирмаган.

    Стивен Пэддок учувчилик қила оларди, муддати ўтиб кетган бўлса-да, учувчилик лицензияси бор эди; унинг катта бўлмаган икки самолёти бўлган. Ҳеч қачон қонун билан муаммоси бўлмаган. Кантри мусиқани севар ва Лас-Вегасдаги ўзи қатнашчиларига қарата ўт очган фестивалларга ўхшаш тадбирларга тез-тез бориб турарди.

    У сўнгги вақтларда келиб чиқиши филиппинлик Марилу Дэнли исмли аёл билан учрашиб тургани маълум. Дастлаб у ҳам қидирувга берилди, сўнг полиция бу аёлнинг отишмага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, сўнгги бир ҳафтани ҳам умуман АҚШдан ташқарида ўтказганини аниқлади.

    Қурол

    Mandalay Bay отелининг Пэддок номига олинган 32-қаватидаги хонадан 23 дона қурол, хусусан, «Калашников» автомати нусхаси, яримавтоматик AR-15 милтиғининг муқобили топилди (яна 19 та қурол унинг уйидан чиқди). Иккита қурол учоёққа мустаҳкамлаб қўйилган эди. Қотиллик жойидан олинган видеоёзувларга асосланиб хулоса қилинса, Пэддок, катта эҳтимол билан, автоматик қуролдан отган — ҳар ҳолда, узилаётган ўқларнинг юқори тезлиги шундай хулоса чиқаришга асос беради.

    АҚШда автоматик қурол, яъни, бармоқ ҳали тепкида турган вақтда ўқ отадиган қурол савдоси қонунчилик билан қатъий тартибга солинади — уни шунчаки сотиб олиш имконсиз. Афтидан, Пэддокнинг қўлида асосан мерган тепкини қанчалик тез босса, шунчалик тез ўқ отадиган яримавтоматик қуроллар бўлган. Бундай воситаларнинг яримавтоматик қурол ишлаш механизмини автоматик қуролники яқинлаштириб берувчи қонуний модификациялари бор — бундай модификациялар билан сониясига беш-ўнтадан ўқ узиш мумкин. Тахминларга кўра, Пэддокда ҳам айнан шундай қурол бўлган, бироқ бу маълумот расман тасдиқланганича йўқ.

    Пэддокнинг хонасидаги қуролларнинг кўплигини у стволларнинг қизиб кетишидан хавотир олгани билан изоҳлаш мумкин. У қайси қуролдан айнан қанча ўқ узганини полиция ҳозирча маълум қилмади. Милтиқлардан ташқари унинг ёнида камида битта тўппонча ҳам бўлган. У қуролларни ноқонуний йўл билан сотиб олгани борасида маълумотлар йўқ, умуман олганда, бунга эҳтиёж ҳам туғилмаган бўлса керак: қонун нуқтаи назаридан, у исталган рухсат этилган қуролни сотиб олишга ҳақли эди. Боз устига, Невада қонунлари бундай қуролларни сотиб олишга нисбатан қатъий чекловлар ўрнатмаган.

    Дастлаб Стивен Пэддокни полиция махсус кучлари отиб ташлагани хабар қилинган эди, бироқ кейинроқ у ўз жонига ўзи қасд қилгани маълум бўлди. Бу қандай содир бўлгани номаълум. Катта эҳтимол билан, махсус хизмат қотил ўтирган хонани ёнғин сигнализацияси орқали тезда аниқлаган — сигнализация тизими тинмай ўқ узиш вақтида ажралиб чиққан қурол газидан ишлаб кетиши керак эди, деб ёзади The Washington Post.

    Қурбонлар

    Стивен Пэддок 59 кишини отиб ташлади, бу АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий қотилликдир. 527 киши яраланган. Отишма бошланган вақтда якунига етай деб қолган Route 91 Harvest фестивалига 22 мингга яқин одам тўпланган эди.

    Барча қурбонлар борасида аниқ ахборот йўқ, бироқ америкалик журналистлар улардан баъзилари ҳақидаги маълумотларни тўплашга муваффақ бўлди.

    • 35 ёшли Адриан Мёрфитт Аляскадан Лас-Вегасдаги кантри-фестивалга дўстлари билан бирга келган эди, у балиқчилик билан шуғулланар ва муваффақиятли мавсумдан сўнг ҳордиқ чиқаришга қарор қилганди (бу ва кейинги қурбонлар ҳақидаги маълумотлар — The New York Times’дан).
    • 29 ёшли Сонни Мелтон Теннесида фелдшер бўлиб ишларди, отишма бошланган вақтда у хотинини олиб, қочган; ўқ унинг белига теккан. Мелтоннинг аёли (улар бир йилча аввал турмуш қурган эди) омон қолган.
    • 53 ёшли Сьюзан Смит, калифорниялик кантри ихлосманди, маҳаллий мактаб ходимаси ва икки фарзанднинг онаси эди. Смит Лас-Вегасга дўстлари билан концертда меҳмон бўлиш учун келган эди.
    • Канадалик механик Жордан Макилдун, 23 ёш. У Лас-Вегасга севган қизи билан бирга келган эди.
    • Нью-мексиколик Лиза Ромеро-Муниз тўйининг юбилейи муносабати билан Лас-Вегасда эди. Эри унга севимли кантри-қўшиқчиси Жейсон Элдиннинг концертига чипта олиб берган эди — отишма айнан Элдин қўшиқ айтаётган вақтда бошланган. Ромеро-Муниз мактабда маслаҳатчи бўлиб ишлар, унинг уч фарзанди бор эди.
    • Канадалик Жессика Климчук Альберта провинциясида мактаб кутубхоначиси бўлиб ишлар ва мактаб автобусини ҳайдарди. 28 ёшли аёлдан тўрт фарзанд қолди.
    • Лас-вегаслик 34 ёшли полициячи Чарльстон Хартфилд концерт вақти хизматда эмас, меҳмон эди. У полициядаги фаолияти ҳақида мемуар ёзаётган, америкача футбол бўйича болалар жамоасига мураббийлик қилаётган эди. Унинг ўлими ҳақида The Las Vegas Review Journal хабар берди.
    Бошқа қурбонларнинг шахси ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

    03.10.2017, 21:33   Изоҳ (0)   97445
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бугун Барселона ишламайди. Фоторепортаж

    03.10.2017, 20:14

    Британияда атом сув ости кемаси капитани қўл остидаги ишчи билан ишқий муносабати туфайли вазифасидан четлатилди

    03.10.2017, 18:12

    Япония иқтисодиёт вазири 2030 йилга келиб АЭСлардан тўлиқ воз кечиш қийинлигини билдирди

    03.10.2017, 17:32

    Мадуро мухолифатнинг Венесуэлада диверсия уюштириш режаси фош этилганини маълум қилди

    03.10.2017, 17:05

    Испания бош вазири Каталония референдуми масаласида Мадридни қўллаб-қувватлагани учун Евроиттифоқ давлатлари етакчиларига миннатдорлик билдирди

    03.10.2017, 16:34

    Россия авиацияси Фротда икки сутка ичида ИШИДнинг 304 жангарисини йўқ қилди

    03.10.2017, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.