Мадагаскарда август ойининг бошидан буён 130 дан ортиқ киши вабо касаллигига чалинди ва 24 киши вафот этди. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий вакили Кристан Линдмайер томонидан берилган баёнотга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«1 августдан 1 октябргача 133 та ҳолат қайд этилган, 24 киши вафот этган», — дея таъкидлаган расмий вакил.
Линдмайернинг сўзларига кўра, 133 та ҳолатдан 73 таси ўпка вабоси бўлган, бу касалликдан 17 киши вафот этган. Касалликнинг тарқалиш хавфи миллий даражада юқори, минтақавий даражада ўлимли, глобал даражада эса паст баҳоланмоқда. Расмий вакилнинг маълум қилишича, айни вақтда касаллик мамлакат пойтахти Антананаривуда ва шаҳарларда тарқалмоқда.
Ташкилот томонидан қайд этилишича, вабо Мадагаскарда эпидемик касаллик ҳисобланади. Мазкур мамлакатда ҳар йили вабо билан боғлиқ қарийб 400 та ҳолат қайд этилади. Ўтган йилга нисбатан жорий йилда касаллик шаҳарларнинг йирик туманларини кўпроқ қамраб олди ва бу ҳолат касалликнинг кейинчалик тарқалиш хавфини кучайтирмоқда.
Изоҳ (0)