Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида иккита автомобиль ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар департаментига асосланиб «Интерфакс» маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
Нохуш ҳодиса оқибатида етти киши, жумладан, икки нафар болакай ҳалок бўлган.
Шунингдек, яна икки киши шифохонага етказилган.
Аввалроқ, Олмаота вилоятида Range Rover’нинг туя билан тўқнашиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)