Террорчи-худкушлар 3 октябрь тонгида Ҳиндистон шимолида жойлашган Жамму ва Кашмир штатининг маъмурий маркази — Сринагар шаҳридаги ҳарбий чегара қисмга ҳужум уюштирди. NDTV телеканалининг маълум қилишича, камида уч нафар ҳарбий хизматчи жароҳат олган, бир нафар террорчи ўлдирилган, жангариларни қидириш ишлари давом этмоқда, деб хабар берди «ТАСС».
Маълумотларга кўра, қуролланган террорчилар гуруҳи Сринагар халқаро аэропортига қўшни бўлган чегарачилар казармасига ҳужум уюштирган. Ҳозирча барча парвозлар бекор қилинган.
Бир нечта террорчилар ушбу ҳудудда яширинишни давом этмоқда. Аэропорт ва унга қўшни бўлган ҳудудлар ҳарбийлар томонидан қуршаб олинган, террорчиларни йўқ қилиш операциясига жанговар вертолётлар жалб қилинган.
Изоҳ (0)