• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Давлат Департаменти 2019 йил учун Green Card лотереяси бошланганини эълон қилди

    АҚШ Давлат Департаменти 2019 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар - DV» (Грин Кард) дастурига рўйхатга олиш даври 2017 йил 3 октябрдан 2017 йил 7 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар – DV» дастури орқали 50 000  та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи виза ажратади.  Визалар сўнгги беш йил мобайнидаги иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ визалар миқдори белгиланади.  Дастурнинг қатъий талабларига жавоб берувчи визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.

    Мурожаат қилувчилар DV дастурида 2017 йил 3 октябрь, сешанба куни, Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин.  Рўйхатга олиш даври 2017 йил 7 ноябрь, сешанба куни, Тошкент вақти билан 22:00 да тугайди.  Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида http://www.dvlottery.state.gov саҳифаси орқали топширилиши шарт. DV лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди.  Барча мурожаатчилар аризаларининг мақомини кейинчалик текшириш учун, аризаларини топшириб бўлганларидан сўнг, ўз тасдиқлов варақларини босмадан чиқариб, сақлаб қўйишлари шарт.  Мурожаат этувчиларга аризаларини топшириш учун рўйхатга олиш даврининг сўнгги ҳафтасигача кутмаслик тавсия этилади.  Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги интернет саҳифаси ишининг секинлашувига олиб келиши мумкин.  2017 йил 7 ноябрь соат 22:00 дан кейин бирорта ҳам ариза қабул қилинмайди.

    2018 йил 1 майдан бошлаб, қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи варақларидан фойдаланиб, Давлат департаментининг интернет саҳифасида иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларига ўтиш учун танланган ёки танланмаганликлари ҳақида  маълумотларни билиб олишлари мумкин. Мурожаатчиларга ўз тасдиқлов варақларини принтерда чоп этиб олишни ва 2019 йил 30 сентябрга қадар, улар лотереяда ғолиб бўлган ёки бўлмаганликларидан қатъий назар, сақлаб қўйишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

    DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлиши керак.  Ариза топшириш ва талабларга жавоб беришга оид қўшимча маълумот АҚШ Давлат департаментининг https://travel.state.gov/content/visas/en/immigrate/diversity-visa/instructions.html  саҳифасида эълон қилинган «DV-2019 дастур йўриқномаси»дан олиниши мумкин.

    Гарчи кўплаб компаниялар «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар» дастурига ариза топшириш бўйича ўз хизматларини таклиф этсалар ҳам, уларнинг хизматларидан фойдаланиш шахснинг лотереяда ғолиб бўлиш эҳтимоллигини ҳеч қайси йўл билан оширмаслигини маълум қиламиз.  Баъзи ҳолларда эса, айрим фирмалар ғолиблардан катта миқдорда пул талаб қилишади ёки товламачилик билан шуғулланишади. Шуни ҳам унутмангки, DV лотереясида ғолиб бўлган шахс АҚШ элчихонаси ёки Консуллик бўлимига ўз виза суҳбати учун келгунига қадар, АҚШ Давлат департаменти мазкур дастур бўйича ҳеч қандай тўловлар олмайди.  Дастур қатнашчиларига виза суҳбатига келишдан аввал «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар» дастури бўйича тўловлар амалга оширишни сўраб йўлланган ҳар қандай хат ёки эълонлар фирибгарлар иши бўлиб, бундай хат-хабарларга ишонмаслик керак.

    АҚШ элчихонаси «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар» дастурида қатнашишни истаган барча кишиларга шуни маълум қиладики, элчихона ва АҚШ Давлат департаменти мазкур лотерея ва унинг талаблари бўйича ягона ваколатли маълумот манбаларидир.  2017 йилнинг 5 октябрида, шуннигдек, 12 октябрь, 19 октябрь ва 26-октябрда элчихона DV лотереясини муҳокама қилиш учун жамоат учун очиқ бўлган Интернет-чат ўтказади.  АҚШ элчихонаси YouTube тармоғининг https://www.youtube.com/watch?v=P3-K23vuFu8&феатуре=youtu.be манзилида DV дастури ҳақида маълумот берувчи ўзбек тилидаги видеолавҳани омма эътиборига тақдим этди.  Бир ой давомида элчихона DV лотерея дастурига оид маълумот ва маслаҳатларни Twitter ва Facebook каби ижтимоий тармоқ саҳифаларида чоп этади. DV 2019 дастури бўйича қўшимча маълумотлар ва омма учун ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумот олиш учун элчихонанинг https://uz.usembassy.gov/visas/immigrant-visas/immigrant-visas-diversity-visa-program/ манзилида жойлашган Интернет саҳифасига мунтазам кириб туришингизни сўраймиз.

    03.10.2017, 10:15   Изоҳ (0)   22976
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинада президент ва ички ишлар вазири азалдан келишмаслиги маълум бўлди

    03.10.2017, 10:05

    Оқ уй: Трамп Давлат котиби Тиллерсонга ишонч билдиришда давом этмоқда

    03.10.2017, 10:04

    АҚШда Лас-Вегасдаги отишма муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилинди

    03.10.2017, 09:35

    Эквадорда суд вице-президентни ҳибсга олиш учун ордер берди

    03.10.2017, 09:24

    ОАВ: ИШИДнинг нефть савдосидан оладиган даромади 90 фоизга камайиб кетди

    03.10.2017, 09:15

    БМТ бош котиби Испанияни Каталония муаммосини демократия ёрдамида ҳал қилишга чақирди

    03.10.2017, 09:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.