Украина ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Антон Герашченко ICTV телеканали эфирида президент Пётр Порошенко ва ички ишлар вазири Арсен Аваков ўртасида азалдан — амалдаги президент шу лавозимга «келган биринчи кундан» — келишмовчилик борлигини маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Унинг сўзларига кўра, Порошенко ва Аваков ўртасидаги ихтилоф хавфсизликни таъминлашга турлича ёндашув билан изоҳланади. «Президент ҳуқуқ-тартибот органлари устидан бутун ҳокимиятни ўз қўлига олмоқчи эди, «Халқ фронти» эса, шахсан ўзимнинг ва Арсен Аваковнинг фикримизга кўра, жуда хавфли нарса», — деди вазир маслаҳатчиси.
Изоҳ (0)