Лас-Вегас шерифи Жозеф Ломбардо 2 октябрь, душанба куни мусиқа фестивалида юз берган отишма ҳақида янгиланган ахборотни тақдим этди, деб ёзади «Коммерсантъ».
59 киши ҳалок бўлган, 527 киши — жабрланган деб ҳисобланилмоқда. Шу билан бирга, Ломбардо рақамлар яна ўсиши мумкинлигини айтди. Аввалроқ 58 нафар қурбон ва 515 нафар ярадорлар ҳақида маълум қилинган эди.
Отишма учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)