Мьянма ташқи ишлар вазири ва мамлакатнинг амалдаги етакчиси Аун Сан Су Чжининг портрети сиёсатчи ўқиган Оксфорд коллежи деворидан олиб ташланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Оксфорд талабаларининг The Swan нашрига кўра, Аун Сан Су Чжи портретининг олиниши Мьянмадаги рохинжа мусулмонларига тааллуқли вазият билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, коллеж вакилларидан бири сиёсатчининг сурати вақтинча олиб қўйилганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мьянма ҳукумати БМТ бош котиби Антониу Гутерришни мамлакатга, жумладан, роҳинжа халқи вакиллари яшайдиган Ракхайн штатига ташриф буюришни таклиф қилганди.
Изоҳ (0)