Қозоғистонда яна бензин қимматлади. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
Kazakhstan Today манбаларига кўра, ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензини бир литри 146 тенгедан 151 тенгегача (0.43—0.44 доллар) сотилмоқда.
АИ-95 бензини бир литрини 155 —164 тенге (0.45—0.48 доллар) атрофида харид қилиш мумкин. АИ-98 бензини бир литри нархи эса 181 тенгегача (0.53 доллар) кўтарилган.
АЁҚШ ходимларининг билдиришича, нархлар 1 октябрь, якшанбага ўтар кечаси ўзгарди.
Қайд этиш жоизки, Қозоғистонда сентябрь ойи бошида ҳам бензин баҳоси кўтарилганди. Ўшанда АИ-92 бензини бир литри учун 144 дан 147 тенгегача нарх белгиланганди. Шунингдек, АИ-95 бензини баҳоси ҳам ошганди.
Изоҳ (0)