Россия Қирғизистон ҳукумати билан мамлакат ҳудудига иккинчи ҳарбий базасини жойлаштириш юзасидан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқовнинг сўзларига асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Икки давлатнинг тегишли вазирликлари иштирокида ушбу масала муҳокама қилинди. Қирғизистон Республикаси нафақат мамлакатда, балки бутун минтақада хавфсизликни таъминлаш учун жанубда яна бир ҳарбий базани жойлаштириш керак, деб ҳисоблайди. Бироқ икки тарафдан ҳал қилувчи қарор ҳали қабул қилинмади», — дейди бош вазир.
Исоқовнинг маълум қилишича, унинг россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан ўзаро мулоқотида мазкур масала муҳокама қилинмаган.
Қирғизистондаги ягона Россия ҳарбий базаси — Кант 1941 йилда ташкил этилган.
Изоҳ (0)