28 нафар россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги 2017 йилнинг тўққиз ойи ичида 23,478 миллиард долларга ўсди, деб ёзади «Коммерсантъ» Bloomberg Billionaires Index’га таяниб.
Индексга кўра, Россиянинг энг бой одами «Северсталь» асосий акциядори Алексей Мордашовдир. Унинг давлати йил бошидан буён 1,3 миллиардга — 18,2 миллиард долларгача кўпайган. Иккинчи ўринни «Норильский никель» президенти Владимир Потанин эгаллади. Унинг бойлиги 1,18 миллиард долларга ошиб, 17,8 миллиард долларга етди. Учинчи ўринда — «Новатэк» раҳбари Леонид Михельсон, унинг капитали йил бошидан бери 836 миллион долларга камайиб, 16,4 миллиард долларгача тушиб қолди.
Кейинги поғоналарда НЛМК директорлар кенгаши раҳбари Владимир Лисин (бойлиги 3,19 миллиард долларга ўсиб, 16,3 миллиард долларга етган) ва «Ренова» компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси Виктор Вексельберг (1,79 миллиард долларга кўпайиб, 16 миллиард долларга етган) жойлашди.
Изоҳ (0)