Ўзбекистон Қозоғистонга электр энергия қарздорлигини ёпиш учун 130 миллион доллар тўлади. Бу ҳақда, KEGOC АЖ бошқаруви раиси Бақитжон Қажиев баёнот берди, деб хабар қилади UzDaily.
Қажиев Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида бу борада айрим тушунмовчиликлар бўлганини айтиб ўтди.
«Ўзбекистон энергетика тизими билан келишув муносабатларимизни тартибга солганимиздан буён Ўзбекистон 140 миллион доллардан кўпроқ қарз бўлди», — деди у.
Унинг маълумотларига қараганда, бугунги кунда ушбу масалани бартараф қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.
KEGOC вакили Ўзбекистон қарзнинг бир қисмини узганини маълум қилди. Бугун Ўзбекистоннинг қарздорлик ҳажми 11,33 миллион доллар. Қарзнинг қолган қисми 2017 йил охиригача тўланади.
Изоҳ (0)