Лас-Вегас шерифи концертдаги ҳужум оқибатида 20 дан зиёд одам ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
100 дан зиёд одам тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганлар орасида концертда томошабин сифатида қатнашаётган полиция зобитлари ҳам бор.
Отишма вақтида йўқ қилинган ҳужум қилган шахс Лас-Вегасда истиқомат қилувчи эркак бўлган. У «Мандалай Бэй» казиносининг 32-қаватида бўлган. Полиция унинг Мэрилу Дэнли исмли танишини қидирмоқда.
Ҳужум «Мандалай Бэй» казиноси олдида бўлиб ўтаётган кантри-фестиваль вақтида юз берган. Отишма сабаб Лас-Вегаснинг марказий хиёбони ёпилган, шаҳар аэропортида парвозлар тўхтатилган.
Изоҳ (0)