АҚШ президентининг ўғли кичик Дональд Трамп сентябрнинг ўртасида махфий хизмат агентларининг кузатувисиз Канадада ов қилиш учун отланган. Бу ҳақда The New York Times газетасига таяниб, «РБК« хабар берди.
Аввалроқ берилган хабарга кўра, кичик Трамп ўз хоҳиши билан АҚШ президенти ва унинг оила аъзолари хавфсизлиги учун жавоб берадиган махфий хизмат агентларининг хизматидан воз кечган.
Бундай қарорнинг сабаби кичик Трампнинг махсус агентлар кузатиувисиз ов ва саёҳат қилиш хоҳиши бўлган. Унинг қўриқчиларсиз саёҳатга чиқиши ҳақидаги хабар 18 сентябрда маълум қилинган, 26 сентябрда эса у яна қўриқчилар кузатувида бўлган.
Изоҳ (0)