Мексикада 19 сентябрь куни юз берган зилзиланинг яна беш нафар қурбонларининг жасадлари вайроналар остидан топилди, деб ёзади «Коммерсантъ». Шу тариқа, ҳалок бўлганларнинг умумий сони 360 кишига етди.
«Мехико шаҳрида 219 киши, Морелос штатида 74 киши, Пуэбледа — 45, Мехико штатида — 13, Геррерода — олти, Оахакада — бир киши», — деб ёзди мамлакат фуқаролар ҳимояси кучлари координатори Луис Фелипе Пуэнте Twitter’да.
7,1 магнитудали зилзила Мексика пойтахти Мехико яқинида 19 сентябрда юз берганди.
Изоҳ (0)