Европа Конференциялар Лигаси 2-саралаш босқичи доирасидаги “Черно Море” — “Башакшеҳир” ўртасидаги баҳс якунланди. Болгариядаги “Ҳувефарма” стадионида ўтган учрашувда истанбулликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 52-дақиқада Омар Шаҳинер томонидан киритилди. Беллашувни захирадан бошлаган Элдор Шомуродов 73-дақиқада Иван Брнич ўрнига майдонга тушиб, 18 дақиқа ҳаракат қилди.
Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 31 июль куни Истанбулда бўлиб ўтади.
Европа Конференциялар Лигаси
2-саралаш босқичи
“Черно Море” — “Башакшеҳир” 0:1
Гол: 0:1 — Омар Шаҳинер (52)
Изоҳ (0)