Миср аҳолиси 2017 йилда 94,8 миллион кишига етди, деб хабар беради статистика ва мобилизация давлат қўмитаси раҳбари Абу Бакр ал-Ҳиндининг сўзларига асосланиб, «РИА Новости».
Қўмита раҳбари мазкур маълумотларни Қоҳирада бўлиб ўтган аҳолини навбатдаги рўйхатга олиш натижаларини эълон қилиш маросимида айтиб ўтди.
Шу тарзда мамлакат аҳолиси 2007 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 22 миллион кишига кўпайган. Сўнгги 30 йил ичида эса аҳоли ўсиш суръати 96,5 фоизни ташкил этган.
Бундан ташқари, 9,4 миллион нафар мисрлик хорижий мамлакатларда истиқомат қилади.
«Шундай қилиб, Мисрда ва ундан ташқарида яшайдиган мисрлик фуқароларнинг умумий сони 104,2 миллион кишини ташкил этади», — дейди Абу Бакр ал-Ҳинди.
Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Миср араб давлатлари орасида энг ёш мамлакат мақомини сақлаб қолган. Ҳар учинчи мисрликнинг ёши 15—30 ёшни ташкил этади.
Мисрнинг аксарият аҳолиси (18 фоиздан кўпроғи) саводсизлигича қолмоқда. Шу билан бирга 12,4 фоиз мисрликлар олий маълумотли ҳисобланади.
Изоҳ (0)