Уэльснинг «Оспрейз» клуби регбичиси Скотт Болдуинни ЖАРдаги ҳайвонот боғида шер тишлаб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса акс этган видеони унинг клубдоши Энди Гуд Twitter’даги саҳифасида эълон қилди.
Видеода спортчи шернинг юнгларини қўллари билан тўзғитаётгани акс этган. Йиртқич жониворга бу хатти-ҳаракатлар ёқмади ва Болдуиннинг қўлини тишлаб олди.
«Улар шерни сила, ҳеч нарса бўлмайди, деганди! Мана Болдуин шер билан уй ҳайвонидек муомала қилганида нима бўлди»,— дея мазкур ҳолатни изоҳлади Гуд.
Қайд этилишича, регбичининг қўлига бир нечта чок тушган, оқибатда у ўртоқлик учрашувида иштирок эта олмаган.
Изоҳ (0)