АҚШ президенти Дональд Трамп Испания бош вазири Мариано Рахой билан бўлиб ўтган учрашувда ўзининг энг севимли спортчиси испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Tennis World USA’га асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
«Менга Рафа ёқади. У доим ғалабага интилади. У — ғолибдир», — дея таъкидлайди Оқ уй раҳбари.
Шунингдек, президент теннисчини «Испаниянинг улкан хазинаси» деб таъкидлади.
Нашрниг хабар беришича, Трамп сайловларга қадар тез-тез Надаль иштирокидаги US Open ўйинларига ташриф буюриб турган.
Рафаэль Надаль Пекин–2008 Олимпия ўйинларининг яккалик баҳслари, Рио–2016 нинг жуфтлик баҳслари чемпиони саналади. Фаолияти давомида испаниялик теннисчи 16 марта «Катта дубулға» туркумидаги турнирлар ғолиби бўлган. Шунингдек, Франция очиқ чемпионатида ўн марта ғалабани қўлга киритган.
Изоҳ (0)