Ҳиндистон темир йўллар вазирлиги Мумбайда янги пиёдалар кўпригини қуришга шошилинч тендер эълон қилди. Объект келгуси йили тайёр бўлиши лозим, деб хабар берди «ТАСС».
The Asian Age нашрига кўра, янги кўприк кенг ва хавфсизлик талабларига тўлиқ мос келувчи бўлади, шунингдек, эскалатор билан жиҳозланади. Лойиҳа 95 миллион рупияга (1,5 миллион доллар) баҳоланмоқда.
29 сентябрь, жума куни Мумбайнинг Elphinstone Road темир йўл бекати яқинидаги кўприкда юзага келган тиқилинч оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жабрланди.
Фожиа эрталабки тиғиз пайт, ёмғир бошланганидан сўнг платформада турган юзлаб йўловчилар соябони бўлган кўприкка ёпирилгани ва унинг бир қисми қулаб тушганидан сўнг юз берди.
Изоҳ (0)