Дайр аз-Завр шаҳри яқин бир неча ҳафта ичида ИШИД террорчиларидан бутунлай тозаланади. Бу ҳақда Дайр аз-Завр вилояти ҳокими Муҳаммад ас-Самра баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Унинг сўзларига қараганда, ҳозир террорчилар шаҳар майдонининг 60 фоизини назорат остида сақлаб турибди.
«Бу ҳудуд озод қилинишини армия қўмондонлиги аниқлай олади. Ўйлашимча, бир неча ҳафта керак бўлади. Жанглар давом этмоқда, жангарилар ҳар куни ўлмоқда», — деди у.
Ас-Самра жанговар ҳаракатлар аэропорт блокадаси олиб ташланганидан сўнг ҳам тўхтамаганини маълум қилди. Шарқдаги Жафра ва Мариия туманлари озод қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)