Япония пойтахти Токио шаҳрида полициядан яширинаётган автомобиль ҳайдовчиси ўнлаб одамларни уриб кетишига бир баҳя қолди. Ҳодиса акс этган видео Japan Today газетаси томонидан эълон қилинган.
Ҳодиса шаҳарнинг энг гавжум чорраҳаси ҳисобланган Сибуяда юз берган. Видеодан аён бўладики, қора автомобиль пиёдалар ўтиш жойига кириб келади, кейин эса тезлашган ҳолда қизил чироқда яна иккита пиёдалар ўтиш жойини кесиб ўтади. Бу вақтда машинани полициячилар таъқиб қилган.
Автомобиль яқинлашаётганда чорраҳадаги одамлар турли томонга қочган, ҳеч ким жабрланмаган. Бир эркак машинага оёғи билан зарба беришга уринган ва йиқилиб тушган.
Нашрнинг маълумотларига кўра, полициячилар машинани текшириш учун тўхтатган. Улар савол бера бошлагач, ҳайдовчи қочишга қарор қилган. Охир-оқибат уни тутишга муваффақ бўлинган ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)