Австралиянинг Сидней шаҳрида истиқомат қилувчи ветеринар Сэм Ковач нохуш ҳодисага дуч келди: юк машинаси унинг олти ой олдин сотиб олган Tesla Model X 90D электрокарининг эшигини узиб кетди, деб хабар берди TJournal.
Кузатув камераси ёзиб олган видеодан кўриш мумкинки, элекрокарнинг олд эшиклари автоматик равишда очилган ва бу вақтда йўлдан ўтаётган юк машинаси унинг эшини узиб кетган. Ковач бу вақтда ишда бўлган ва ушбу воқеа ҳақида унга ҳамширалардан бири хабар берган.
Электрокар эгасининг таъкидлашича, автомобиль ёпиқ бўлган ва унинг калити 25 метр узоқликда, ветеринария клиникасининг биносида турган. Нохуш ҳодисадан сўнг, Ковач Tesla компаниясига мурожаат қилган. Унга автомобилни эвакуатор ёрдамида хизмат кўрсатиш марказига олиб келишини таклиф этишган, бироқ электрокар ишлаб чиқарувчилар машинани олиб кетишга кетадиган чиқимларни тўлашдан бош тортган.
Натижада Ковач электрокарини ўз ҳисобидан олиб боришга рози бўлган. Орадан саккиз кун ўтгач, компаниядан жавоб келган. Унга кўра, барча айб Tesla электрокарининг эгасида.
Model X’да қўшимча қулайлик функцияси бўлиб, фойдаланувчи автомобиль брелокини икки марта босса электрокарнинг олд эшиклари автоматик равишда очилади.Ковач CarAdvice нашрига берган интервьюсида ушбу версияни рад этди ва брелокни босмаганини ҳамда менюдан ушбу функцияни ёқишга ҳаракат қилмаганини маълум қилди.Автоматик равишда эшикни очиш функцияси қўл орқали фаоллаштирилган бўлиши лозим. Бунинг учун автомобиль эгаси электрокар дисплейидан уни ёқиши керак.
Бизнинг маълумотлар журналимизда кўрсатилишича, мижозда ушбу функция ёниқ бўлган, Tesla’нинг икки эшиги эса электрокар яқинидан туриб брелокни икки марта босиш орқали очилган.
Tesla вакили
Ҳозирда электрокар эгаси ва ишлаб чиқарувчи компания ўртасида баҳс давом этмоқда. Tesla вакиллари электрокарни 115 минг долларга сотиб олишни (янги моделнинг нархи 197 минг доллар туради) таклиф қилишган. Шунингдек, компаниядагиларнинг таъкидлашича, вақт ўтган сари Ковачнинг ҳикояси ўзгариб кетган.
Мижоз билан суҳбатимиз вақтида у нафақат эшикларнинг қандай ишлашини билишини, балки олд эшикларни очиш учун брелокни бир неча бор босганини ҳам тушунтириб берганди. Биз ушбу нохуш ҳодисадан ҳеч ким жабр кўрмаганидан хурсандмиз.Ковач эндиликда ўзини Model X’да хавфсиз ҳис қилмаётганини ва электрокар ишончсиз эканлигини таъкидлади.Tesla вакили
Изоҳ (0)