Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 100,05 сўмга пастлаб, 12 653,48 сўм бўлди;
- евро 106,47 сўмга тушиб, 14 871,64 сўм бўлди;
- рубль 2,91 сўмга пастлаб, 159,75 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 12 762,53 сўм бўлганди. Доллар расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)