• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Фарзанд Гаджетлар

    Эрта ёшда смартфонга эга бўлган болаларда руҳий муаммолар юзага келмоқда — глобал тадқиқот

    13 ёшга тўлмаган болага смартфон олиб берилса, у улғайганида хавотир, ёлғизлик ҳисси ва ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаш эҳтимоли сезиларли даражада ортади. 163 та давлатдан йиғилган 100 мингдан ортиқ одам иштирок этган йирик халқаро тадқиқотни олиб борган муаллифлар шундай хулосага келди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Тадқиқот натижалари Journal of Human Development and Capabilities журналида чоп этилди. Мақолада болаларнинг смартфонга эрта эга бўлиши уларнинг ҳали шаклланмаган психикасига жиддий зарар етказиши мумкинлиги айтилди.

    Таҳлилларга кўра (тадқиқотда 18-24 ёш оралиғидаги ёшлар иштирок этган), бола смартфонга қанча эрта эга бўлса, кейинчалик руҳий саломатлигида муаммолар пайдо бўлиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Тадқиқот муаллифи, АҚШдаги Sapien Labs маркази профессори Тара Тягаражан шундай дейди:

    “Энг жиддий оқибатлар 13 ёшдан ҳам аввалроқ смартфондан фойдалана бошлаганларда кузатилди. Айниқса, бу қизларда яққол сезилди: улар орасида хавотир, ҳақиқатдан узилганлик ҳисси ва баъзида суиқасд хаёллари кўпроқ учради”.

    Ёшларнинг руҳий ҳолати Mind Health Quotitent (MHQ) индекси асосида баҳоланди. Бу индекс эмоционал, когнитив ва ижтимоий функциялар даражасини ўлчайди.

    13 ёшидан бери смартфон ишлата бошлаганларда MHQ ўртача 30 баллни ташкил этган. 5-6 ёшида телефон ишлата бошлаганларда эса бу кўрсаткич деярли нолга тушган. Бу тафовут, айниқса, қизлар орасида яққол сезилган, жумладан, смартфондан 5-6 ёшда фойдалана бошлаган қизларнинг 48 фоизида ўз жонига қасд қилишга оид фикрлар аниқланган. Смартфонни 13 ёшида олганлар орасида бу кўрсаткич икки баравар паст — 28 фоизни ташкил этган.

    Болаларнинг руҳий саломатлиги айнан нима сабабдан ёмонлашмоқда?

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Тадқиқотчиларга кўра, асосий муаммо смартфоннинг ўзида эмас, балки унинг ёрдамида болаларнинг ижтимоий тармоқларга, айниқса, сунъий интеллект алгоритмларига асосланган хизматлардан эрта фойдаланишидадир.

    Болаларнинг интернетга ҳаддан ташқари эрта жалб этилиши ёшлар орасидаги психик муаммоларнинг қарийб 40 фоизига сабаб бўлмоқда. Бунга кибербуллинг (интернетда таҳқирланиш), уйқусизлик ва оилавий муносабатларнинг ёмонлашуви каби ҳолатлар ҳам киради.

    Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар — АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралиядаги вазият эса янада оғир. Бу давлатларда болаларга ўртача 11 ёшида смартфон олиб берилади. Ёш бўйича чекловлар бўлишига қарамай, рақамли платформалар уларни самарали назорат қилолмаяпти, натижада 13 ёшгача бўлган болалар ҳам ижтимоий тармоқларга бемалол кириб бормоқда.

    Тавсия этилаётган чоралар

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Тадқиқот муаллифлари худди алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси каби қонун доирасида қатъий тартиб белгилашни ҳамда қуйидаги чора-тадбирларни жорий этишни таклиф қилмоқда:

    • мактаб дастурига рақамли гигиена бўйича мажбурий таълимни киритиш;

    • фойдаланувчиларнинг ёшини қатъий аниқлаш механизмларини жорий қилиш;

    • 13 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларга киришни тўлиқ тақиқлаш;

    • интернет ва ижтимоий тармоқларга уланган функцияларсиз, болалар учун махсус телефонлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш.

    “Технологиялар қонунлардан тезроқ ривожланмоқда. Биз олдиндан ҳаракат қилишимиз керак. Ортиқча эҳтиёткорликнинг зарари йўқ”, дейди профессор Тягаражан.

    Айрим давлатларда бу масалани қонун билан тартибга солиш борасида аллақачон ҳаракатлар бошланган. Масалан:

    • Францияда смартфонлардан фойдаланиш бошланғич ва ўрта мактабларда тақиқланган.

    • Хитойда болалар экран қаршисида ўтказадиган вақтга қатъий чекловлар жорий қилинган.

    • АҚШнинг бир неча штатларида эса фойдаланувчиларнинг ёшини тасдиқлаш ва платформаларда жойлаштирилган контент учун компанияларнинг жавобгарлигини кучайтирувчи қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.

    Илмий хулосага кўра, агар тизимли ёндашув жорий этилмаса ва болалар келажаги фақат ота-она гарданига ташлаб қўйилса, кейинги авлод руҳан ва ижтимоий жиҳатдан заиф ҳолда вояга етиши мумкин.

    24 июл, 17:30   Изоҳ (0)   928
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #фарзанд#смартфонлар#тадқиқот#руҳий саломатлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50

    “Ювентус” “Челси”нинг Кенан Йилдиз бўйича таклифини рад этди

    Спорт | 25 июл, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.