Россия давлат Думаси депутати Михаил Тарасенко оғир касаллик сабаб вафот этганига қарамай, 22 июль куни қатор қонун лойиҳаларига 11 маротаба овоз бергани маълум бўлди. Бу ҳақда BBC рус хизмати хабар берди.

Давлат Думасининг қуйи палатаси спикери Вячеслав Володин “ТАСС” ахборот агентлигига берган баёнотида Тарасенко узоқ вақт “оғир касал” бўлганини айтган. Депутатнинг вафоти интернетда “экстремистик” контентни излаш учун жавобгарлик билан боғлиқ баҳсли қонун лойиҳаси маъқуллангач эълон қилинган. Кўплаб фаоллар ушбу лойиҳани Россияда рақамли цензурани кучайтиришга қаратилган ҳаракат сифатида баҳоламоқда.
BBC рус хизматининг маълум қилишича, Тарасенко мазкур баҳсли қонунга овоз бермаган. Бироқ у бошқа бир қанча қонунларни қўллаб-қувватлаган. Украина урушида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг беваларига турмуш ўртоқларидан қолган автомобилларни мерос ҳуқуқи расмийлаштирилгунга қадар бошқариш имконини берувчи қонун шулар жумласидан.
Тахминларга кўра, Тарасенко номидан овозларни унинг овоз бериш картасига эга бўлган ҳамкасблари юборган. Аввал ҳам бундай ҳолатлар баъзи депутатлар бетоб бўлганда кузатилган.
_01-Yw1wW2ao.avif)
Михаил Тарасенко 2007 йилдан бери давлат Думасида ишлаган. У Меҳнат, ижтимоий сиёсат ҳамда фахрийлар ишлари бўйича қўмита аъзоси эди. Тарасенко депутатликдан аввал металлургия соҳасида касаба уюшмаси раҳбари бўлган.
Изоҳ (0)