«УАЗ» илк кроссовери яқин 5 йил мобайнида тақдим этилади. Бу ҳақда компания директори Вадим Швецов маълум қилди, дея хабар беради «Мотор».
Швецовга кўра, ҳозирда компаниянинг эътибори универсал юк платформасини яратишга қаратилган, шу сабабли янги моделни чиқаришга кўп вақт кетади.
«Бу ўта мураккаб вазифа, аммо мазкур лойиҳанинг келажаги яхши бўлишига ишончимиз комил», — дейди компания директори.
«Кортеж» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқарилаётган автомобиллардан деталлари ўзлаштириладиган модель брендга хос хусусиятларни сақлаб қолади, бироқ шаҳарда фойдаланишга йўналтирилади.
Кроссовер BMW X3 га нисбатан ихчамроқ, олди узатмали ва тўлиқ узатмали модификацияларда, ўтиш имконияти Nissan X-Trail даражасида бўлиши ва ЗМЗ двигателлари билан жиҳозланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)