26 сентябрь куни Тошкентда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артём Новиковнинг Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашуви бўлиб ўтди, деб ёзади Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати.
Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди, яқин истиқболдаги қирғиз-ўзбек алоқалари бўйича фикр алмашди.
Томонлар Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга бўлғуси давлат ташрифи доирасида Тошкентда қирғиз-ўзбек бизнес-форуми ва икки мамлакат маҳсулот ишлаб чиқарувчилари кўргазмасини ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, томонлар қўшма корхоналар тузиш бўйича келишувларга эришди, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмасини ошириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилди.
Изоҳ (0)