Эрон расмий Бағдоднинг илтимосига кўра, Ироқ Курдистони аэропортларига рейсларни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Эрон хавфсизлик кучлари вакилининг маълум қилишича, Теҳрон Ироқ Курдистонидан келаётган авиарейсларни ҳам қабул қилмайди.
Бу Ироқ Курдистони мустақиллиги масаласида 25 сентябрь куни ўтказилиши кутилаётган референдум арафасида юз берди.
АҚШ мазкур референдум юзасидан баёнот бериб, «Ироқнинг барча қўшнилари ва амалда бутун халқаро ҳамжамият бу референдумга қарши» эканини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)