Малида конвой ўтиши вақтида юз берган портлаш оқибатида БМТ миссиясининг уч аскари ҳалок бўлди, беш нафари жиддий яраланди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Тинчликпарвар миссия вакилларининг Reuters’га маълум қилишича, воқеа мамлакат шимолида, Гао шаҳри яқинида юз берган. Қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақидаги ахборот ўзгариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил апрелидан бери Малида мамлакат шимолий ҳудудларини эгаллаб олган туарегларга қарши курашда ҳукуматга кўмак бериш мақсадида БМТ миссияси жойлаштирилган.
Тинчликпарвар миссия жами 14 321 кишини ўз ичига олган бўлиб, унинг йиллик харажати 933 миллион долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)