Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Мадат Гулиевнинг маълум қилишича, сўнгги беш йилда мамлакатнинг 900 нафар фуқароси ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилган, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».
«Уларнинг 85 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган, 195 нафари Озарбайжон фуқаролигидан маҳрум қилинган. Фуқароликдан айрилганларнинг кўпчилиги жангларда ўлдирилган. Бизнинг ходимларимиз айни вақтда Эронда ва бу маълумотнинг ишончлилигини ўрганмоқда», — деб қайд этган хавфсизлик хизмати раҳбари.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)