АҚШ Шимолий Кореяга зарба бермайди, чунки америкаликлар КХДР ихтиёрида ядро бомбалари борлигини аниқ билади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «НТВ» телеканалининг «Ҳафта якунлари» кўрсатувида маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».
«Президент Владимир Путин америкаликлар ёки яна кимдадир истисносиз барча объектлар ҳақида 100 фоизли маълумот борлигини тасаввур этиб бўлмаслигини бир неча бор айтган эди. Шимолий Кореяни ҳимоя қилмоқчи эмасман, бундай таҳлилни деярли ҳеч ким инкор этмаслигини билдирмоқчиман, холос», — таъкидлади Россия ташқи ишлар вазири.
Сергей Лавровга кўра, «америкаликлар Ироққа фақат бу ерда ҳеч қандай оммавий қирғин қуроли қолмаганлигини билгани учунгина зарба берган».
Изоҳ (0)