Канада ҳукумати Венесуэла президенти Николас Мадуро ва мамлакатнинг яна 39 нафар мансабдорига нисбатан санкциялар жорий этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Мадуродан ташқари чекловлар рўйхатига, жумладан, мамлакат вице-президенти, ташқи ишлар вазири, бош прокурор, миллий сайлов кенгаши раҳбари, Таъсис йиғини аъзолари киритилган.
Санкциялар остидаги шахсларнинг Канададаги активлари музлатилади. Шунингдек, компанияларга Мадуро ва унинг яқинлари фирмалари билан бизнес юритиш ман этилади.
Чекловлар жорий этилиши санкциялар рўйхатидаги кишиларнинг «демократияга қарши ҳаракатлари» билан изоҳланган.
Изоҳ (0)