Австралия ҳукумати «сиёсати Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид қилаётган» Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларни узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақдаги маълумот мамлакат ТИВ расмий сайтида жойлаштирилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мамлакат расмийлари бу борада ҳеч қандай расмий баёнот бермади. Ташқи ишлар вазирлиги ҳам мазкур маълумотни изоҳсиз қолдирди.
Австралия ҳукумати 2014 йил июнида Россия ва Украина фуқаролари ҳамда компанияларига қарши санкциялар жорий этган, ўша йил сентябрида эса санкциялар рўйхатини кенгайтирганди.
Изоҳ (0)