Россия, Туркия ва Эрон Суриядаги деэскалация зоналарни биргаликда қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Бунинг учун Туркия Суриянинг Идлиб шаҳри шимолидаги ҳудудда қўшинларини жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу Россия воситачилигидаги деэскалация ҳақидаги келишув доирасида амалга оширилади.
«Вазифа осон эмас. Путин билан террорчиларни узил-кесил йўқ қилиш ва тинчликни тиклаш учун амалга ошириладиган қўшимча ҳаракатларни яна муҳокама қиламиз», — таъкидлади Эрдўғон.
Изоҳ (0)