22 сентябрь, жума куни Греция шимоли-шарқидаги тоғли туманда CT2K шахсий енгил самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Авиаҳалокат оқибатида Украина фуқаролари бўлган эр-хотин ҳалок бўлди.
Иккита CT2K самолёти Александруполисдан Бухарестга парвоз қилаётган эди. Иккинчи самолёт кўзланган манзилга етиб борган. Унинг йўловчилари биринчи самолёт дастлаб кўздан ғойиб бўлганини, сўнг у билан алоқа узилганини маълум қилган.
Super Puma ҳарбий вертолёти экипажи ғойиб бўлган CT2K самолётини излашга киришган.
Ноқулай об-ҳаво шароити — тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида қутқарув операцияси қийинлашган. Қутқарувчилар дастлаб Керас туманида ҳалокатга учраган самолёт қанотини, сўнгра икки жасадни топишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)