Бортида зилзиладан жабрланганлар учун гуманитар ёрдам юкини олиб кетаётган Мексика бош прокуратурасига тегишли бўлган вертолёт Оахака штати жанубидаги Сан-Карлос-Яутепек муниципалитетида фалокатга учради. Бу ҳақда Sinembargo’га таяниб, «РБК» хабар берди.
Мамлакат миллий қидирув-қутқарув хизмати раҳбари Луис Фелипе Пуэнтенинг сўзларига кўра, нохуш ҳодиса оқибатида уч киши жароҳат олган, яна тўрт кишига ҳеч нима қилмаган. Фалокат сабаблари келтирилмади.
Аввалроқ, Мексикада содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 293 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.
Мексика миллий сейсмология хизматининг маълумотларига кўра, ер ости силкинишларининг эпимаркази пойтахтдан 111 километр жанубда, Ахочьяпан (Морелос штати) аҳоли пунктидан 12 километр жануби-шарқда жойлашган. Унинг ўчоғи 57 километр чуқурликда бўлган.
Изоҳ (0)