Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум 2021 йилда гендер мувозанатини таъминлаш йўлидаги ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда UAE Inside хабар берди.
Иш жойида жинслар тенглиги масаласи бир неча ўн йиллар аввал шайх Зайд бин Султон ал-Наҳаён томонидан кўтарилганди. Ҳозирда Дубай амири бу борада Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд ал-Наҳаён билан бирлашди.
«Икки жинс ҳам давлатимизнинг ажралмас қисми ва мамлакат ривожланишидаги шериклар ҳисобланади. 2015 йилда БАА гендер мувозанати бўйича кенгашни ишга туширдик. Бу глобал миқёсдаги рейтингнинг юқори қаторларини эгаллаш, мазкур соҳада рақобатбардошлигимизни ошириш, бир неча ўн йил аввал бошлаган ишимизни охирига етказишни англатади», — деди Дубай амири.
Изоҳ (0)