Суд «Янги кучлар руҳи» партияси етакчиси, мухолиф сиёсатчи, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилини Украина чегарасини ноқонуний бузиб ўтганликда айбдор деб топди, дея хабар берди Meduza.
Саакашвили ишини кўриб чиққан Лвов вилояти Мостиский туман суди собиқ губернаторга нисбатан 3400 гривен (130 долларга яқин) миқдорида жарима белгилади. Бундан ташқари Саакашвили суд ҳақи учун 320 гривен (12 доллар) тўлаши лозим.
Саакашвили 22 сентябрь, жума куни кечаси бўлиб ўтган суд мажлисида иштирок этмади.
Изоҳ (0)