Таиланднинг Паттани провинциясидаги Саи Бури туманида портлаган қўлбола бомба оқибатида тўрт нафар кўнгилли рейнжер ҳалок бўлди, яна беш нафари жароҳат олди. Портловчи қурилма йўлнинг остига жойлаштирилган бўлган. Бу ҳақда Саи Бури полиция бўлими раҳбарининг ўринбосарига асосланиб Bangkok Post маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
Тўққиз нафар ҳарбий патрулни олиб кетаётган пикап портлаб кетган. Патрулнинг беш нафар аъзоси ҳамда портлаш вақтида машина яқинида бўлган аёл жароҳат олган.
Уч нафар рейнжернинг аҳоли оғир, улар яқин атрофдаги шифохонага етказилган.
Воқеа жойида суд-тиббиёт экспертлари иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)