Flydubai аиакомпаниясининг Boeing самолёти Ростов-Дон аэропортига қўнаётганда қулашига учувчи лайнерда ўрнатилган парвоз параметрларини акс эттиришнинг янги тизими — Heads-up Display (HUD) туфайли йўналишни йўқотгани сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашрининг ҳалокат текширувига яқин манбасига таяниб, Meduza хабар берди.
Учувчи Аристос Сократос самолёт қулашидан аввал HUD тизимини ўзгартирган бўлиши, бу эса йўналишдан адашишига таъсир кўрсатгани тахмин қилинмоқда.
Учувчи кўз олдидаги шаффоф дисплейда парвоз параметрларини акс эттирувчи HUD тизими аслида энг янги Boeing самолётларига ўрнатилади. Бироқ Flydubai бундай жиҳозни авиапаркидаги барча ҳаво кемалари, жумладан, Ростов-Донда қулаган Boeing 737–800 лайнерига ҳам ўрнатганди.
Унинг қулаши HUD тизими билан жиҳозланган самолётларнинг илк ҳалокати эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)