15 сентябрь куни Лондоннинг Parsons Green метро бекатида ишга тушган қўлбола портловчи қурилманинг тарбикида зарарли элементлар ҳамда катта миқдорда портловчи модда бўлган. Бу ҳақда Скотленд-Ярд раҳбари Крессида Дик LBC радиостанциясига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
«У жуда хавфли бомба бўлган ва қисман портлашни амалга оширган», — деди Скотленд-Ярд раҳбари. Дикнинг сўзларига кўра, бомба «катта миқдорда портловчи модда ва картеч билан тўлдирилган». «Шунинг учун вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди», — дея қўшимча қилди полиция офицери.
15 сентябрь куни Лондоннинг Parsons Green метро бекатида содир бўлган портлаш оқибатида 30 киши жароҳат олган эди. Теракт юзасидан масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)