Муҳаммад исми 2016 йилда энг оммабоп британия исмлари ўнталигига кирди ва ҳатто мамлакатдаги иккита шаҳарда биринчиликни қўлга киритди. Бу ҳақда The Daily Telegraph газетасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Газетанинг маълумотларига кўра, янги туғилган Муҳаммадларнинг исми Англия ва Уэльсдаги энг кенг тарқалган исмлардан бири Уильямни ўнталикдан чиқариб юборган. Лондон ва аҳолисининг сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринда турувчи Бирмингемда Муҳаммад исми ўтган йилда оммабоплик бўйича биринчи ўринни эгаллаган.
2011 йил маълумотларига кўра, Лондон аҳолисининг 12 фоизини, Бирмингем аҳолисининг эса 22 фоизини мусулмонлар ташкил қилади.
Англия ва Уэльсдаги энг кенг тарқалган исмлар эса Оливер ва Оливия бўлди.
Изоҳ (0)