Малайзия Мьянма расмийларидан мамлакат ғарбида жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва мусулмон-рохинжа қочоқлари гуманитар ёрдам етказилиши учун имконият яратишни талаб қилади. Малайзия ташқи ишлар вазири Анифа Омон БМТ Бош ассамблеяси доирасида ўтказилган Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар гуруҳи учрашувида шундай баёнот берди, дея хабар қилади «ТАСС».
«Биз рохинжаларга нисбатан давом этаётган зўравонликдан ўта ташвишдамиз. Бу ҳаракатлар қўшни давлатларга кўплаб қочоқлар ўтишига олиб келди. Шу муносабат билан Мьянма ҳукуматидан жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва гуманитар юклар тўсиқсиз етказилиши учун имконият яратишни талаб қиламиз. Кўп гапиришни тўхтатиб, шошилинч ҳаракат қилишимиз ва одамлар ҳаётини сақлаб қолишимиз зарур», — деди вазир.
Малайзия ТИВ раҳбари Ракхайн штатидаги беқарор вазият янги экстремистларни ёллаш учун қулай муҳит туғдириши, ИШИД Жануби-Шарқий Осиёда ўз базасини яратишга уринаётгани эслатиб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)