Шифокорлар 18 сентябрь, душанба куни Склифосовский номидаги илмий-текшириш институтининг нейрожарроҳлик бўлимига жойлаштирилган актёр Николай Караченцовнинг аҳволини ўртача оғирликда дея баҳоламоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Актёрнинг аҳволи бугун тонгдаги ҳолатга кўра ўртача оғирликда, деб баҳоланмоқда», — дейилади хабарда.
Николай Караченцов 2005 йилда юз берган автоҳалокатдан сўнг актёрлик фаолиятини тўхтатган эди. ЙТҲ оқибатида актёр жиддий бош мия жароҳатини олган эди. Караченцов 26 кун кома ҳолатида ётган.
2007 йилнинг май ойига келиб актёр саҳнага қайтган эди.
Изоҳ (0)