АҚШ сенати 700 миллиард долларлик мудофаа сиёсати ҳақидаги қонун лойиҳасини овозга қўйди, бу ўтган йилги мудофаа бюджетидан 73 миллиард долларга кўп демакдир, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Америка қонун чиқарувчилари шу усулда президент Дональд Трампнинг мудофаа харажатларини кўпайтириш ва АҚШ ҳарбий кучини оширишга бўлган ҳаракатини қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга сенаторлар бу йилдаги давлат сарф-харажатларининг даражасига боғлиқ равишда сиёсий курашлар шароитини яратди», — дейилади хабарда.
Овоз бериш жараёнларида 79 нафар сенатор мудофаа харажатларининг оширилишини қўллаб-қувватлаган. Саккиз нафар сенатор эса қарши чиққан.
2018 йил учун Миллий мудофаа тўғрисидаги қонун лойиҳаси мудофаа харажатларининг даражасини ва маблағлар сарфланишини назорат қилади.
Изоҳ (0)