Исроилда 18 сентябрь, душанба кунидан АҚШнинг ҳарбий базаси фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз илк бор Исроилда АҚШнинг доимий базасини таъсис этдик», — деди Исроил армияси авиация мудофааси бошқармаси раҳбари генерал Свика Хаймович.
Матбуот хизматига кўра, мамлакат жанубидаги Исроил армияси ҳаво мудофааси мактабида жойлашган базада доимий асосда ўнлаб америкалик аскар хизмат ўтайди.
Изоҳ (0)