Лондон марказидаги Лондон Ситида полиция одамларни шубҳали пакет ҳақидаги хабар сабабли туманни четлаб ўтишга чақирган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полициянинг маълумотларига кўра, айни вақтда Леденгол бозори ҳудудида операция ўтказилмоқда.
Маҳаллий вақт билан соат 13:37 да полицияга «ҳудуддаги шубҳали пакет» ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳудуд ўраб олинган, бозордаги ва унга яқин жойлашган бинолардаги одамлар хавфсизлик юзасидан эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)