Жанубий Корея босим ўтказиш йўли билан КХДРни ракета-ядро дастуридан воз кечишга мажбур қилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Мун Чжэ Ин Сеулда бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч океани қуролли кучлари қўмондонлиги вакиллари форуми делегатларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Шимолий Корея ракета ва атом бомбалари эмас, мулоқот ва ҳамкорлик хавфсизликни таъминлаш ва ёрқин келажакни кафолатлашнинг ягона йўли эканлигини англаб етиши лозим», — таъкидлади Мун Чжэ Ин.
Мун Чжэ Ин Сеул Пхеньяннинг ракета фитналари, шунингдек, оммавий қирғин қуроллари ва уларни етказиш воситаларини яратишда давом этаётгани учун «беаёв жазоланиши»га эришишини билдирди.
«Шундай йўл тутиб, Шимолга ядро ва ракета қуролларидан воз кечишдан бошқа имконият қолдирмаймиз», — деди у.
Изоҳ (0)